Мусо қирқ ёшга кирганда, унинг юрагида қардошлари бўлган Исроил халқини кўриш орзуси туғилди.
Мусо вояга етганда имони туфайли фиръавн қизининг ўғли деб аталишни рад этди.
У гуноҳ қилиб, вақтинчалик ҳузур–ҳаловатда яшашдан кўра, Худонинг халқи билан бирга азоб–уқубат чекишни ўзига раво кўрди.
У келажакдаги мукофотни кўзлагани учун Масиҳни деб хўрланишни Мисрнинг хазиналаридан афзал деб билди.