Марорининг Махли ва Муши деган ўғиллари бор эди. Уларнинг ҳаммасидан Леви қабиласининг уруғлари келиб чиқди.
Имром 137 йил яшади. У ўзининг аммаси Йўхавадга уйланди. Йўхавад Имромга Ҳорун ва Мусони туғиб берди.
Имромнинг хотини эса Йўхавад деган аёл эди. Йўхавад Левининг қизи бўлиб, у Мисрда туғилган эди. Йўхавад Имромга икки ўғил — Ҳорун ва Мусони ҳамда бир қиз — Марямни туғиб берди.