Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо қўлини денгизга узатди. Тонг пайти денгиз суви асл ҳолига қайтди. Мисрликлар сувдан қутулмоқчи бўлиб қочаётган эди, Эгамиз уларни денгизнинг ўртасига силкиб отди. Сўнг Балом Омолек халқини кўриб, улар ҳақида шундай башорат қилди: “Халқларнинг сардоридир Омолеклар, Лекин охири абадий ҳалокатга йўлиқар улар.” Эгангиз Худо сизларга юртни мулк қилиб берганда, душманларингизни енгиб, ҳар тарафдан осойишталик ато қилганда, Омолек халқини ҳалок қилиб, уларнинг номини ер юзидан ўчиринглар. Бундай қилишни унутманглар! Энди бориб, Омолек халқига ҳужум қил. Уларга қарашли ҳамма нарсани тамоман йўқ қилиб ташла, ҳеч нарсасини аяма. Эркагу аёл, бола–чақа, молидан тортиб, қўйигача, туясидан тортиб, эшагигача ҳаммасини ўлдир.” Довуд одамлари билан йўл юриб, учинчи куни ўз шаҳри Зихлахга етиб келди. Бу орада Омолек халқи Нагав чўлига, хусусан, Зихлах шаҳрига ҳам бостириб кирган, Зихлахга ўт қўйиб, шаҳарни талон–тарож қилган экан. Булар Эдом, Мўаб, Оммон юртларидан, Филист ва Омолек халқларидан олиб келинган, Зўво шоҳи Ҳададзардан олинган ўлжалар эди.
Выбор основного перевода