Бу байрам гўё қўлингиздаги ёки пешанангиздаги бир белгидай бўлади. Эгамиз сизларни Мисрдан Ўз қудрати билан олиб чиққанини бу байрам эслатиб туради. Эгамизнинг таълимотини болаларингизга ўргатишингиз учун байрамни нишонланглар.Келажакда фарзандларингиз сиздан: — Бу удумнинг маъноси нима? — деб сўрашганда шундай жавоб беринглар: — Эгамиз бизни Мисрдаги қулликдан қудратли қўли билан олиб чиққан.