Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Мен Худоман, отангнинг Худосиман, — деди Худо. — Қўрқмасдан Мисрга боравер, Мен у ерда сендан буюк халқ яратаман. Шундай қилиб, Ёқуб насли Мисрнинг Гўшен ерларига ўрнашиб қолди. Ёқуб насли у ерда мулк орттирди, аҳолиси кўпайиб борди. Сизлар Эгангиз Худонинг ҳузурида шу гапни айтинглар: “Бобокалонимиз Ёқуб кўчманчи бир Орамлик эди. Саноқли одам билан Мисрга бориб, у ерда мусофир бўлиб яшади. Ундан буюк, кучли, кўп сонли халқ келиб чиқди. Худонинг Иброҳимга берган ваъдаси амалга ошадиган пайт яқинлашгани сари, Мисрдаги халқимиз ғоят кўпайиб борар эди.
Выбор основного перевода