Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Леах туққан ўғиллари — Рубен (Ёқубнинг тўнғич ўғли), Шимўн, Леви, Яҳудо, Иссахор ва Забулун. Роҳила туққан ўғиллари — Юсуф билан Бенямин. Роҳиланинг чўриси Билхах туққан ўғиллари — Дан билан Нафтали. Леахнинг чўриси Зилпо туққан ўғиллари — Гад билан Ошер. Ёқубнинг Паддон–Орамда туғилган ўғиллари ана шулар эди. Мисрга кетган Исроил халқи, яъни Ёқуб наслининг исмлари қуйидагичадир: Ёқубнинг тўнғич ўғли Рубен ва унинг ўғиллари — Ханўх, Паллув, Хазрон ва Карми. Мисрга кетган Исроил халқи, яъни Ёқуб наслининг исмлари қуйидагичадир: Ёқубнинг тўнғич ўғли Рубен ва унинг ўғиллари — Ханўх, Паллув, Хазрон ва Карми. Шимўн ва унинг ўғиллари — Ямувол, Ёмин, Охад, Ёхин, Зўхар ва Шовул. (Шовулнинг онаси Канъонлик эди.) Леви ва унинг ўғиллари — Гершон, Қоҳот, Марори. Яҳудо ва унинг ўғиллари — Ғур, Ўнан, Шело, Параз ва Зерах. (Лекин Ғур ва Ўнан Канъон юртида вафот этган эдилар.) Параз ва унинг ўғиллари — Хазрон ва Хомул. Иссахор ва унинг ўғиллари — Тўло, Пувах, Ёшув ва Шимрон. Забулун ва унинг ўғиллари — Саред, Элўн ва Яхлиёл. Леахнинг бу ўғиллари ва қизи Дина Паддон–Орамда туғилган эдилар. Ёқубнинг Леахдан тарқалган насли жами бўлиб ўттиз уч киши эди. Гад ва унинг ўғиллари — Зафўн, Хаги, Шуно, Эзбўн, Эри, Арўд ва Эрали. Ошер ва унинг ўғиллари — Йимнах, Йишво, Йишви ва Бариё. Буларнинг Серах деган сингиллари ҳам бор эди. Бариёнинг ўғиллари — Хабер ва Малхиёл. Зилпо Ёқубга туғиб берган насл ана шулардир. Улар ҳаммаси бўлиб ўн олти киши эди. Лобон Зилпони қизи Леахга чўри қилиб берган эди. Ёқубнинг хотини Роҳила туққан ўғиллар — Юсуф билан Бенямин. Юсуф Миср юртида икки ўғил — Манаше ва Эфрайимни кўрди. Юсуфнинг хотини Осанат Он шаҳрининг руҳонийси Пўтиферонинг қизи эди. Бенямин ўғиллари — Белах, Бохир, Ошбол, Гера, Нўъмон, Эхи, Рўш, Мупим, Хупим ва Ард. Ёқубнинг Роҳиладан тарқалган насли ана шулардир. Улар ҳаммаси бўлиб ўн тўрт киши эди. Дан ва унинг ўғли — Хушим. Нафтали ва унинг ўғиллари — Яхзиёл, Гўно, Изар ва Шиллем. Ёқубнинг Билхахдан тарқалган насли ана шулардир. Билхахни Лобон қизи Роҳилага чўри қилиб берган эди. Ҳаммаси бўлиб етти киши эди. Ёқуб билан бирга Мисрга келган унинг насли ҳаммаси бўлиб олтмиш олти киши эди. Келинлари бу ҳисобга кирмасди. Юсуф Мисрда икки ўғил кўрган эди. Шундай қилиб, Ёқуб хонадонидан Мисрга келганлар ҳаммаси бўлиб етмиш киши эди.
Выбор основного перевода