Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эшитмаганмисан, эй Санхарив, Анча олдин мўлжаллаб қўйган эдим, Буни азалдан режа қилган эдим. Энди амалга оширдим. Қалъаларни вайронага айлантирсин деб, Мен сенга куч бердим. Арор шаҳарлари тарк этилади, Сурувлар масканига айланади, Ҳеч ким уларни ҳуркитмайди. Ўша куни мустаҳкам шаҳарлари ўрмонлардаги ташландиқ жойларга ўхшаб қолади. Одамлар ташлаб кетган қир тепаликлар каби бўлади. Исроил халқи дастидан бу шаҳарлар харобазорга айланади. Вайрона шаҳар ташландиқ бўлди, Ҳамма уй беркилган, кириб бўлмайди. Халқимнинг ери учун йиғланг! У ерни тикан, янтоқ буталари босиб кетади. Ҳа, шодликка тўла бўлган уйлар учун, Қувноқ шаҳар учун аза тутинг! Мана, сарой ташландиқ бўлиб қолди, Гавжум шаҳар саҳрога айланди. Қалъаю минора то абад Ёввойи эшаклар яйрайдиган жой, Чорва учун яйлов бўлди. Мен бу уйни Шилўнинг кўйига соламан. Бу шаҳарни эса ер юзидаги халқлар орасида лаънати қиламан.»” — Яҳудо шоҳи Ҳизқиё даврида башорат қилиб юрган Мўрашатлик Михо ҳам Яҳудо халқига шундай деб айтган эди: “Сарвари Олам демоқда: «Қуддус даладай шудгор қилинади, Сион харобазор бўлади, Эгамизнинг уйи турган тоғни Қалин ўрмонзор қоплайди.»”
Выбор основного перевода