Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Махлуқ Левитанни чақиришга қодир бўлганлар уни қарғасин, Ҳа, лаънат ўқийдиганлар ўша кечага қарғиш ёғдирсин. Ўз нафаси билан булутларни ҳайдаб, Мовий осмонни очди. Унинг қудрати қочаётган илонни эзиб ташлади. Қудратинг билан денгизни бўлган Сенсан, Денгиз аждарларининг бошини мажақлагансан. Махлуқ Левитаннинг бошларини эзиб ташлагансан, Чўл жонзотларига уни емиш қилиб бергансан. Эгам айтар: “Ҳа, самоларда Менинг қиличим пайдо бўлди. Мана, у Эдомга, Мен ҳалокатга ҳукм қилган халқнинг бошига тушади.” Эгамизнинг қиличи қонга булғанган. Қўзилар, эчкилар ёғига, қонига, Қўчқор буйрагининг ёғига тўйган. Ҳа, Бозрах шаҳрида Эгамизга қурбонлик бор, Эдом юртида катта қирғин бошланади. «Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй Миср фиръавни, Мен сенга қаршиман. Сен Нил ҳавзаларида чўзилиб ётган бамисоли буюк аждарҳодирсан. Сен: ‘Нил дарёси менинг шахсий мулким, уни ўзим учун яратганман’, деб айтасан. Улкан аждарҳо ерга улоқтирилди. Бутун дунёни алдаган бу алмисоқ илон иблис ва шайтон деб аталган. У ўз фаришталари билан ерга улоқтирилди. Махлуқ асир тушди. У билан бирга сохта пайғамбар ҳам асир олинди. Бу сохта пайғамбар махлуқнинг номидан мўъжизали аломатлар кўрсатганди, бу аломатлари билан махлуқнинг тамғасини олган ва унинг тасвирига сажда қилган одамларни алдаган эди. Махлуқни ҳам, сохта пайғамбарни ҳам олтингугурт ёнаётган олов кўлига тириклайин ташлашди. Фаришта аждарҳони тутиб олди. Иблис ва шайтон деб аталган бу алмисоқ илонни у минг йил муддатга кишанлаб қўйди.
Выбор основного перевода