Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди нега Мисрга борасан? Нил сувидан ичиш учунми?! Нечун Оссурияга йўл оласан? Фурот сувидан ичиш учунми?! Денгиз бўйидаги юртлар билан савдо–сотиқ қиладиган, денгиз дарвозасида ўрнашган Тир шаҳрига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: Эй Тир, сен: ‘Гўзалликда баркамолман’, дединг. Ҳа, сенинг чегараларинг денгиз бағридан ўтган, Қурувчиларинг гўзаллигингни баркамол қилган. Хермон тоғидаги арча ёғочидан қурилган Улкан бир кемадай эдинг сен. Қурувчиларинг мачтангни ясаш учун Лубнондан келтирилган садр ёғочини ишлатдилар. Эшкакларингни Башан эманларидан ясадилар. Кема саҳнини Кипр қарағайларидан қилдилар, Фил суяги билан уни безатдилар. Елканларинг Мисрдан келтирилган нақшли матолардан эди, Улар сенга байроқ бўлиб хизмат қиларди. Элишох қирғоқларидан олиб келинган Кўк ва сафсар газламалар соябонинг эди. Сидон ва Арвод одамлари эшкакларингни эшар эди, Ўз моҳир одамларинг эса кемаларингни бошқарар эди. Габоллик тажрибали кемасозларинг бор эди, Улар кемангнинг ёриқларини сақичларди. Барча кемалару денгизчилар келиб, Сенинг молларингни сотиб олишар эди. Форс, Лидия ва Ливия юртларининг аскарлари Сафларингда хизмат қилар эди. Қалқону дубулғаларини деворларингга осиб, Сени салобатли қилишар эди. Арвод ва Хелекдан келган одамлар Деворларингда соқчилик қилишарди, Гамадликлар минораларингни қўриқлашарди. Деворларингга қуролларини осиб, Гўзаллигингни баркамол қилишарди. Сенинг бойликларинг шу қадар кўп эдики, ҳатто Таршиш аҳолиси сен билан савдо–сотиқ қиларди. Улар кумуш, темир, қалай ва қўрғошинни молларингга айирбошлашарди. Юнонлар, Тувал ва Мешех халқлари сен билан савдо–сотиқ қилар эди. Молларинг эвазига қулларни ва бронза буюмларни беришар эди. Тўхармоликлар аравага қўшиладиган отларни, жанг отларию хачирларини молларингга алмаштиришарди. Рўдон халқи сен билан савдо–сотиқ қилар эди. Денгиз соҳилидаги кўп юртлар сенинг харидорларинг эди. Улар фил суяги ва обнус ёғочини сенга тўлов сифатида беришарди. Молларинг беҳисоб бўлгани учун Орам халқи ҳам сен билан савдо–сотиқ қиларди. Молларинг эвазига қимматбаҳо фируза тошларни, сафсар матоларни, нақш солинган газламаларни, майин зиғир матоларини, маржону ёқутларни олиб келарди. Яҳудо ва Исроил юртлари сен билан олди–сотди қилишарди. Улар молларинг эвазига Миннитдан келтирилган буғдойни, шунингдек, ширинликлар, асал, зайтун мойи ва мумиё олиб келишарди. Сенинг чексиз бойликларинг, турли хил молларинг туфайли, Дамашқ аҳолиси сен билан савдо–сотиқ қиларди. Молларинг эвазига улар Хелбон шаробини ва оппоқ юнгни олиб келишарди. Узол шаҳридан шароб келтириб, сен билан олди–сотди қилишарди. Ишлов берилган тоза темирни, долчин ва хушбўй қамишни молларингга алмаштиришарди. Дедонликлар сенга от терлигини сотишар эди. Қўзичоқ, қўчқор ва эчкилар билан сени таъминлаган Арабистон ва Кедар шаҳзодалари молларингни харид қилишарди. Шава ва Рамо савдогарлари сен билан савдо–сотиқ қилишарди. Молларинг эвазига энг аъло зираворларни, қимматбаҳо тошлару олтинни беришарди. Хорон, Ханнох ва Эден шаҳарлари ҳамда Шава, Ошур ва Хилмад савдогарлари сен билан савдо–сотиқ қилишарди.
Выбор основного перевода