Еттита косани тутган етти фариштадан бири келиб, менга шундай деди: “Бу ёққа кел, мен сенга машҳур фоҳишанинг оладиган жазосини кўрсатаман. Фоҳиша тимсолидаги бу буюк шаҳар сероб сувлар бўйида жойлашган.
Ер юзининг шоҳлари у билан зино қиларди, ер юзида яшаётганлар унинг фаҳшу зино шаробидан ичиб, маст бўлишарди.”