Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кийимларини ечиб ташлаб, Шомуилнинг олдида ҳам жўшиб зикр тушди. Ерга йиқилганича, бир кеча–кундуз яланғоч аҳволда ётиб қолди. “Наҳотки Шоул ҳам пайғамбар бўлса?!” деган матал ана шундан қолган. — У одам жундан тўқилган кийим кийган экан, белига чарм камар боғлаб олибди, — деб жавоб беришди чопарлар шоҳга. — У Илёс, — деди Охозиё. Эй сурувимдаги қўйлар, сизлар ҳақингизда Мен, Эгангиз Раббий, айтаманки, сурувимдаги қўйлар орасида ажрим қиламан, қўчқор ва така орасида ҳукм чиқараман. Мен қулим Довудни чўпон қилиб тайинлайман. У сурувимни боқади, уларга чўпонлик қилади. Мен уларнинг Худоси бўламан, қулим Довуд эса уларнинг ҳукмдори бўлади. Буларни Мен, Эгангиз, айтдим. Бундай мусибат дастидан йиғлаб, фарёд қиламан, Яланғоч, оёқ яланг юраман, Чиябўридай увиллаб, фиғон чекаман, Бўта каби бўзлаб йиғлайман. Ўша куни сохта пайғамбарларнинг ҳар бири ўзларининг башоратларидан уятга қоладилар. Улар энди халқни алдамайдилар, пайғамбарларнинг жундан тўқилган кийимларини киймайдилар.
Выбор основного перевода