Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Бир юз ўттиз йилдан бери бу дунёда меҳмонман, — деди Ёқуб фиръавнга. — Ота–боболарим ҳам бу дунёдан меҳмон бўлиб ўтдилар. Лекин менинг ҳаётим тез ва қийинчилик билан кечди, мен ҳали ота–боболарим ёшига етмадим. Биз Сенинг олдингда, ота–боболаримиз сингари мусофиру меҳмонмиз. Бизнинг умримиз соядай изсиз ўтиб кетади. Кунларим бўзчининг мокисидан ҳам тезроқ ўтади, Асло умид бағишламай ўтиб кетаверади. Аёл зотидан туғилган инсоннинг Умри қисқа, ҳаёти қайғуга тўла бўлади. У гул сингари очилади–ю, яна сўлиб қолади. Соядай тез ўтиб кетади, кўпга чидамайди. Қайғудан кўзларим хиралашган, Аъзои баданим заифлашиб, қоқ суяк бўлиб қолган. Оқшомги кўланкага ўхшайди умрим, Қуриган майсадай бўлиб қолдим. Шу боис руҳим сўлган, Юрагим қўрқувдан увишиб қолган. Ҳаёт елдай ўтиб кетар, инсон учун нима яхшилигини ким билади?! Худо ҳаётимизни ўтиб кетадиган соядек қилиб қўйган, ким ҳам бизга келажакда нима бўлишини айтиб бера оларди?!
Выбор основного перевода