Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ували–жували бўласизлар, ерингиз ҳосилдор, мол–қўйингиз баракали бўлади, сигирларингиз болалайди, қўйларингиз қўзилайди. Уларнинг илдизлари қуриб қолади, Новдалари ҳам сўлиб қолади. Ундай инсонлар оқар сув бўйига ўтқазилган Дарахтларга ўхшайди. Улар ўз мавсумида мевасини беради, Барглари асло қуримайди. Улар неки қилса, муваффақиятга эришади. Бундай киши сув бўйига ўтқазилган дарахтга ўхшайди, Оқар сувлар томон илдиз отади. Куннинг жазирамасидан қўрқмайди, Барглари доим ям–яшил бўлади. Қурғоқчилик келганда ҳам безовта бўлмайди, Мева беришдан тўхтамайди.
Выбор основного перевода