Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мана шу фармонлар ва қонун–қоидаларни битта қолдирмай бажаринглар, токи сизларнинг ақл–идрокингизни бошқа халқлар кўрсин. Улар бу қонунлар ҳақида эшитиб: “Ҳа, ҳақиқатан бу буюк халқ доно, ақл–идроклидир”, деб айтсин. Эгамиздан қўрқиш доноликнинг бошидир, Бундай йўл тутганларнинг ақли расодир, Унинг ҳамду санолари то абад давом этади. Эгамиздан қўрқиш илму маърифатнинг бошидир. Донолик ва насиҳатдан нафратланган эса нодондир. Ўзингни доно ҳисоблама. Эгамиздан қўрқ. Ёмонликдан юз ўгиргин. Эгамиздан қўрқиш доноликнинг бошидир, Муқаддас Худони билиш идрокдир. Доно қўрқиб ёмонликдан узоқлашади, нодон эса жаҳли тез ва бепарво. Севги ва садоқат туфайли гуноҳ кечирилади, Эгамиздан қўрқиш ёмонликдан узоқлаштиради. Ҳамма нарса айтилди, мана энди хулоса: Худодан қўрқ, Унинг амрларини бажар, чунки бу ҳамманинг бурчидир.
Выбор основного перевода