Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳатто Ҳалокат ва Ўлим ҳам, Биз донолик ҳақида фақат эшитганмиз, деб айтади. Ҳалокат диёригача етиб борадиган оловдайдир у, Бор–будимни таг–томири билан еб битиради. Агар осмонга чиқсам, Сен ўша ердасан! Ўликлар диёрига тушсам ҳам, Сен ўша ердасан! Агарда: “Шубҳасиз, мени зулмат қамраб олади, Атрофимда кундуз тунга айланади”, деб айтсам, Ҳатто Ўлим ва Ҳалокат ҳам Эгамиз нигоҳи остида экан, одамзоднинг қалби Унга ҳеч нарса эмас. Ўликлар диёри жонланиб қолди: Ана, келди, кутиб олайлик, дея. Қара, уйғонди сени деб Ер юзи йўлбошчиларининг руҳлари. Тахтларидан оёққа қалқиди Жамики халқларнинг шоҳлари. Бутун борлиқ Худонинг кўзи олдида яп–яланғоч ва очиқдир. Ҳеч ким ва ҳеч нарса Ундан пинҳон эмас. Биз Унга ҳисоб берамиз! Уларга жаҳаннам қаърининг фариштаси ҳукмронлик қиларди. Бу фариштанинг оти ибронийчада Абаддўн, юнончада Аполлион, яъни “ҳалок қилувчи” демакдир.
Выбор основного перевода