Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо қўлини денгиз томонга узатди. Шундан кейин тун бўйи Эгамиз шарқдан кучли шамол эстириб, денгизни икки томонга айирди, денгизни қуруқ ерга айлантирди. Сув икки томонга сурилди. Худо Ўз ғазабини тутиб турмайди, Ҳатто махлуқ Раҳоб ёрдамчилари Унинг оёғи остида қалтирайди. Асов денгизни йўлга солгувчи Сенсан, Тўлқинлар қутурганда босгувчи Сенсан. Сен эмасмидинг денгизни қуритган, Ғоят тубсизликдаги сувларни қуритган?! Ўзингга тегишли бўлганлар ўтсин деб, Денгиз тубини йўл қилган Сен эмасмидинг?! Мен Эгангиз Худоман. Денгизни қўзғатадиган, Тўлқинларни гувиллатадиган Менман. Менинг номим Сарвари Оламдир! Кунни ёритсин дея, Эгамиз қуёш ато қилди. Кечаси нур сочсин дея, ой ва юлдузларни яратди. У денгизни кўпиртирар, Тўлқинларини ўкиртирар, Унинг номи Сарвари Оламдир. У шундай демоқда: Исо шогирдларига: — Ишончингиз қани?! — деди. Улар эса қўрқув ва ҳайрат ичра бир–бирига шундай дейишди: — Бу ким бўлди экан–а? У ҳатто шамолу сувга амр беради, улар эса бўйсунади–я!
Выбор основного перевода