Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бутун кекса авлод ҳам оламдан ўтди. Исроил халқининг ёш авлоди эса Эгамизни тан олмади, Унинг Исроил халқи учун қилган буюк ишларини билмади. Худо фосиқларга берган улуш ана шулардир, Худонинг уларга тайинлаган насибаси мана шудир.” Эгамиз шундай демоқда: “Халқим тилларини камон каби қайириб, Ёлғон сўзларни ўқдек отишади. Халқим ноҳақлик қилиб, юртда кучайиб бормоқда, Ёмонлик кетидан ёмонлик қилмоқда, Улар Мени тан олмайдилар. Худони билмаган бутпарастлардай шаҳвоний ҳирсга қул бўлманг. Азоб чекаётган сизларга эса Ўз тинчлигини ато қилади, сизлар қатори бизга ҳам тинчлигини беради. Буларнинг ҳаммаси Раббимиз Исо Ўзининг қудратли фаришталари билан, ловуллаб турган аланга ичида, кўкдан зоҳир бўлганда рўй беради. Худони рад этганларни ва Ўзи ҳақидаги Хушхабарга қулоқ солмаганларни Исо Масиҳ жазолайди.
Выбор основного перевода