Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
— Агар Мен Садўмда элликта бегуноҳ одамни топсам, — деди Эгамиз, — уларнинг ҳақи–ҳурмати учун бутун шаҳарга раҳм қиламан. Ўшанда сизлар, болаларимиз душманларга ўлжа бўлади, деб айтган эдингизлар. Болаларингиз ҳануз яхши билан ёмоннинг фарқига бормайди, аммо юртга кирадиган ўшалардир. Мен у юртни болаларингизга бераман. Ҳа, улар ўша юртни эгаллаб оладилар. Одиллигинг буюк тоғларга ўхшайди, Адолатинг тубсиз денгизга ўхшайди, Эй Эгам, инсону жониворларни Сен сақлагайсан. Наҳотки фосиқ одамнинг ўлимини истасам? — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Йўқ! Мен унинг ёмон йўлдан қайтишини ва яшашини истайман! “Қани, бўл, қудратли Найнаво шаҳрига бор. Жар солиб, у ердагиларни огоҳлантир, чунки шаҳар аҳли қилган қабиҳликлар Менга етиб келди.” “Қани, бўл, қудратли Найнаво шаҳрига бориб, Менинг сўзларимни жар солиб у ердагиларга эълон қил.” Юнус Эгамизнинг амрига бўйсуниб, Найнаво томонга кетди. Найнаво жуда катта шаҳар бўлиб, уч кунда айланиб чиқса бўларди. Ўзи ва амалдорлари номидан бутун Найнаво бўйлаб қуйидаги фармонни эълон қилди: “На инсонлар, на ҳайвонлар — мол–қўйлар ҳеч нарса емасин, сув ичмасин.
Выбор основного перевода