Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Эгамизнинг фармонларидан, огоҳлантиришларидан ва оталари билан қилган аҳдидан юз ўгириб, бетайин худоларга сажда қилгани учун ўзлари ҳам бетайин бўлиб қолгандилар. Эгамиз: “Атрофингиздаги халқларга ўхшаб яшаманглар”, деб уларга амр берса ҳам, ўша халқларнинг одатларига кўра, яшайверардилар. Сохта худоларни иззатлаганларга Мен нафратимни сочаман. Эй Эгам, мен Сенга умид боғлайман. Эгамиз шундай демоқда: “Ота–боболарингиз Мендан нима айб топдилар? Нима учун Мендан узоқлашдилар? Улар бетайин бутларга сиғиндилар, Ўзлари ҳам бетайин бўлиб қолдилар. Менинг халқим икки гуноҳ қилди: Улар Мени — ҳаётбахш сув булоғини тарк этдилар. Ўзлари учун сардобалар қазидилар, Сувни ушлаб туролмайдиган ёриқ сардобалар қурдилар. Донишмандларию шоҳлари аҳмоқ ва бефаросат. Улар бетайин ёғоч бутларидан маслаҳат олишади. Эй Эгам, менинг қудратим, қўрғонимсан, Кулфат кунида паноҳимсан. Дунёнинг тўрт бурчагидан халқлар Сенинг олдингга келиб, айтади: “Аждодларимизнинг сохта бутларидан бўлак ҳеч нарсаси йўқ эди, Бу бетайин бутларидан фойда бўлмаган эди.
Выбор основного перевода