Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Мени ўлим тўрлари чирмаб олганди, Бало–қазо селлари даҳшат ила босиб келганди. Ҳа, ўликлар диёрининг тўрлари мени ўраб олганди, Ўлим ўз тузоғига мени асир қилганди. Кулфатда қолганимда Эгамга илтижо қилдим, Ҳа, нола қилдим Худойимга. У Маъбадидан туриб, овозимни эшитди, Оҳу нолам қулоғига етиб борди. Кулфатда қолганимда Эгамга илтижо қилдим, Жавоб бериб, У мени озод қилди. Қайғу–аламдан Эгамга фарёд қилдим: “Эй Эгам, ёлғончи лаблардан, Маккор тилдан жонимни асрагин!” У фарёдимга жавоб берди. Эй Эгам, чуқурлик тубидан Сенга илтижо қилдим. “Додимни тингла, беркитма қулоғингни!” дедим. Сен эшитдинг бу илтижоимни.
Выбор основного перевода