Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз деди: — Бор, бугун ва эртага халқ поклансин, кийимларини ювсин. Шундай қилиб, Мусо тоғдан халқнинг ёнига тушди, халқ покланди, кийимларини ювди. Ўзларингизни Менга бағишланглар, муқаддас бўлинглар. Мен Эгангиз Худоман. Халққа эса шу гапни айт: “Эртанги кунга тайёрланиб покланинглар, гўшт ейсизлар. Сизлар Эгамизнинг қулоғи остида минғирлаб нолиб, қанийди гўшт бўлса, биз Мисрда давр сурган эканмиз–да, деб фарёд қилдингизлар. Шунинг учун Эгамиз сизларга гўшт беради, сизлар гўшт ейсизлар. Энди Исроил халқини покла. Уларга шундай дегин: ўзингизни эртанги кун учун тайёрлаб, покланг. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: «Эй Исроил, орангизда Менга бағишланган нарсалар бор. Орангиздаги шу нарсаларни олиб ташламагунингизча, душманларингизга бас кела олмайсиз.»
Выбор основного перевода