Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шаккоклар улоқтирилажак тикан кабидир, Чунки уларни қўл билан ушлаб бўлмас. Шунинг учун Мен, Эгангиз Раббий, шуни айтиб қўяй: Қуддус аҳолиси ўрмон дарахтлари орасидаги узум токига ўхшайди. Улар яроқсиз бўлганлари учун, Мен уларни оловда куйдириб юбораман. Сенинг онанг узумзордаги токдай эди, Ариқ бўйига ўтқазилган эди. Сувга мириққанидан Серновдаю серҳосил эди. Бақувват новдалари Салтанат ҳассаларига айланди. Қалин шох–шаббадан ҳам баланд кўтарилди. Баландлиги, сербарглиги билан Кўзга ташланиб турар эди. Аммо ғазаб ичра ток суғуриб ташланди, Ерга улоқтириб юборилди. Шарқдан эсган шамол ҳосилини қуритди, Бақувват новдалари синиб қуриди. Ҳаммасини олов ямлаб юборди. Энди бу ток саҳрога ўтқазилган. Ҳа, сувсаган, қақроқ чўлга экилган. Унинг поясидан олов чиқди, Новдалару меваларини куйдириб юборди. Биронта бақувват новдаси қолмади, Салтанат ҳассасига ярамайдиган бўлди.” Бу марсия қўшиғидир, у мотам оҳангида куйланади. Ким Мен билан алоқани узса, новда каби, ташлаб юборилади ва қурийди. Бундай новдаларни эса йиғиб, ўтга ташлаб ёндиришади.
Выбор основного перевода