Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Шунинг учун Мен, Раббий, халқимга қарши Оссурия шоҳини ва унинг шонли лашкарини бошлаб келмоқдаман. Улар Фурот дарёсининг баҳайбат тўлқинлари кабидир. Ҳамма ирмоқлардан ошиб, ҳамма қирғоқлардан тошиб кетади. Эй Филистлар, ҳаммангиз Азадан адойи тамом бўласиз. Фарёд қил, эй дарвоза! Йиғла, эй шаҳар! Шимолдан уруш ҳиди чиқаётир, Ўша лашкар сафдан чиқмай келаётир. Мўаб халқи ўз худосининг уйига чиқди фарёд қилгани, Ҳа, Дибонликлар саждагоҳига чиқди нола қилгани. Ҳар бирининг сочлари қирилган, Ҳар бирининг соқоли олинган, Наво ва Мидаво шаҳарлари учун Мўаб нола чекар. Кўчаларда халқ қанорга ўранган. Томларда, хиёбонларда фарёд қилиб, Ҳаммаси кўз ёшларини тўкар. Хашбон, Элалей аҳли фарёд чекар, Уларнинг овози Яхазгача эшитилар. Мўабнинг қуролланганлари фарёд этар, Улар қўрқувдан қалтирар. Юрагим Мўаб учун фарёд қилади, Қочоқлар қочиб борар Зўварга, Эглат–Шалишиё шаҳрига. Лухит тепалигига ҳам улар йиғлаб боради. Ҳатто Хўронайим йўлида Улар ҳалокат туфайли фиғон чекади. Халқлар шарманда бўлганингни эшитди, Ер юзи доду фарёдларингга тўлиб кетди. Жангчиларинг бир–бирига урилди, Ҳаммаси мағлуб бўлиб йиқилди. Миср чиройли бир ғунажинга ўхшайди, Аммо шимол сўнаси унга ёпирилади. Қиз Миср шарманда бўлади, Шимолдаги халқнинг қўлига тушади.” Фаришта менга яна шундай деди: “Сен фоҳишанинг сувлар бўйида ўтирганини кўрдинг. Бу сувлар тўда–тўда элатларни, халқлару миллатларни билдиради.
Выбор основного перевода