Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди Мен сизларга айтаман Нима қилишимни узумзоримни. Четан деворини олиб ташлайман, Ҳамма бор нарсаси еб битирилсин. Унинг деворини бузиб ташлайман, Узумзорим пайҳон қилинсин. Бу дарахтни эккан Сарвари Оламнинг Ўзи уни йўқ қилишга амр берди. Зеро, Исроил ва Яҳудо халқлари қабиҳликлар қилдилар. Баалга қурбонликлар келтириб, Худони ғазаблантирдилар. Мен бирон халқни ёки шоҳликни қўпориб ташлашимни, йўқ қилиб вайрон қилишимни эълон этишим мумкин. Аммо ўша халқ ёвуз қилмишларидан қайтса, Мен ҳам уларнинг бошларига фалокат келтириш ниятимдан қайтаман. Шундай пайтлар ҳам бўладики, Мен бирон халқ ёки шоҳликка: «Сизларни қайта бунёд этиб, мустаҳкам қиламан», деб айтаман. Аммо ўша халқ Менинг олдимда қабиҳлик қилса ёки айтганларимга қулоқ солмаса, Мен ниятимдан қайтаман, уларга қилмоқчи бўлган яхшилигимни қилмайман. Назаримни солиб, яхшилик қиламан, уларни бу юртга қайтариб олиб келаман. Уларни йўқ қилмайман, балки қайта бунёд этаман. Қўпориб ташламайман, балки барқарор қиламан. Эгамиз шундай демоқда: “Ўша куни Мен Довуд шоҳлигини қайта тиклайман. Ҳозир у қийшайиб кетган кулбадай бўлса–да, Деворларидаги ёриқ жойларини тузатаман, Бузилган жойларини кўтараман. Уни қайта қуриб, илгариги ҳолатга қайтараман. Шунда Исроил халқи эгалик қилади Эдомликларнинг омон қолганларига, Қўлим остидаги ҳамма халқларга.” Эгамиз айтганларини бажо қилади.
Выбор основного перевода