Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Борухга бердим. Борух Нериёнинг ўғли, Махсиёнинг невараси эди. Соқчилар ҳовлисида ўтирган ҳамма яҳудийлар, васиқага қўл қўйган гувоҳлар ва амакиваччам Ханомил бунинг шоҳиди бўлдилар. Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим ҳукмронлигининг тўртинчи йилида Еремиёга Эгамизнинг шу сўзи аён бўлди: Еремиё Нериё ўғли Борухни чақириб, Эгамизнинг айтган ҳамма сўзларини ёздирди. — Ҳа, Еремиёнинг ўзи айтиб турди, мен эса унинг айтганларини сиёҳ билан ўрама қоғозга ёздим, — деб жавоб берди Борух. Еремиё бошқа бир ўрама қоғоз олиб, Нериё ўғли котиб Борухга берди. Сўнг Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим ёндириб юборган аввалги ўрама қоғоздаги барча сўзларни унга ёздирди. Аммо бу сафар ўрамга шу мазмундаги кўп хабарлар қўшилган эди.
Выбор основного перевода