Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сенга умид боғлайман, эй Худойим! Шарманда бўлишимга йўл қўймагин, Душманларим мендан устун келмасин. Эгамиз Ўз қулларининг ҳаётини қутқаради, Эгамизда паноҳ топувчилар маҳкум бўлмайди. Эгамиздан паноҳ топгани учун Солиҳга Эгамиз мадад беради, уни қутқаради, Фосиқдан омон сақлайди, унга нажот беради. Эгасидан умид қилган киши бахтлидир, Ёлғиз Худога инонган зот саодатлидир! Бундай киши сув бўйига ўтқазилган дарахтга ўхшайди, Оқар сувлар томон илдиз отади. Куннинг жазирамасидан қўрқмайди, Барглари доим ям–яшил бўлади. Қурғоқчилик келганда ҳам безовта бўлмайди, Мева беришдан тўхтамайди. Шаҳарда қолганлар қилич, қаҳатчилик ва ўлатдан нобуд бўладилар. Шаҳардан чиқиб, Бобилликларга таслим бўлганлар эса тирик қоладилар. Бу одамлар ҳеч бўлмаса ўз жонларини сақлаб қоладилар. “Эгамиз демоқда: «Шаҳарда қолганлар қиличдан, қаҳатчилик ва ўлатдан нобуд бўладилар. Бобилликларнинг олдига чиққанлар эса тирик қоладилар. Бу одамлар ҳеч бўлмаганда ўз жонларини сақлаб қоладилар. Сен ўзинг учун катта режалар тузма! Мана, Мен барча одамзоднинг бошига кулфат ёғдираман. Аммо сенинг жонингни сақлаб қоламан, борган жойингда сени асрайман.” Эгамизнинг каломи шудир.
Выбор основного перевода