Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Йўшиёнинг Шофон деган котиби бор эди. Шофон Машуллом деган одамнинг набираси, Озалиё деганнинг ўғли эди. Йўшиё ўз ҳукмронлигининг ўн саккизинчи йилида Шофонни Эгамизнинг уйига юбораётиб, унга шу гапларни айтди: Кейин руҳоний Хилқиёга, Шофон ўғли Охихамга, Михиё ўғли Ахборга, котиб Шофонга ва ўзининг мулозими Осоёҳга шундай фармон берди: Руҳоний Хилқиё, Охихам, Ахбор, Шофон ва Осоёҳ Хулда исмли пайғамбар аёл ҳузурига бориб, унга маслаҳат солдилар. Хулда пайғамбар Эгамизнинг уйидаги муқаддас либослар посбони Шаллумнинг хотини эди. Шаллум Тихвонинг ўғли, Хархаснинг набираси эди. Хулда Қуддуснинг Янги даҳасида яшарди. Бобил шоҳи Навухадназар Яҳудода қолган халқ устидан Гадалиёни ҳоким қилиб тайинлади. Шофоннинг набираси Гадалиё Охихамнинг ўғли эди. Бобил шоҳи Гадалиёни ҳоким қилиб тайинлаганини лашкарбошилар ва сипоҳлар эшитишгач, Миспахга, Гадалиёнинг ҳузурига келдилар. Келганлар Натаниё ўғли Исмоил, Кариёх ўғли Йўханон, Натуфолик Танхумат ўғли Сараё, Махолик Язаниё ва уларнинг одамлари эди. Гадалиё келганларга ва уларнинг одамларига онт ичиб, шундай деди: “Бобилликларга тобе бўлишдан қўрқманглар. Бу юртда ўрнашиб, Бобил шоҳига хизмат қилаверинглар. Шунда сизларга яхши бўлади.” Ўша йилнинг еттинчи ойида шоҳ уруғидан бўлган Исмоил ўнта одами билан бирга Миспахга бориб, Гадалиёни ўлдирди. Исмоил Элишаманинг набираси, Натаниёнинг ўғли эди. У Миспахда Гадалиё билан бирга бўлган Яҳудо одамларини ва Бобилликларни ҳам қиличдан ўтказди. Кейин руҳоний Хилқиёга, Шофон ўғли Охихамга, Михиё ўғли Ахборга, котиб Шофонга ва ўзининг мулозими Осоёҳга шундай фармон берди: Шунга қарамай, Шофон ўғли Охихам Еремиёнинг тарафини олди. Еремиёни ўлдирмоқчи бўлган оломоннинг қўлига топширишга йўл қўймади. Еремиё Қуддус қулаган кунга қадар соқчилар ҳовлисида қолди. Қўриқчилар сардори Набизарадон Еремиёни Бобилга олиб кетилаётган Қуддус ва Яҳудо асирлари орасидан занжирбанд ҳолда топиб олиб, уни Рама шаҳрида озод қилди. Шундан сўнг Еремиёга Эгамизнинг сўзи аён бўлди. Қўриқчилар сардори Набизарадон Еремиёни ёнига чақириб шундай деди: “Эгангиз Худо, бу юртга фалокат келтираман, деб айтган эди. Мана, ҳозирги кунда Эгангиз айтганини қилиб, юртингизга фалокат келтирди, чунки сизлар Эгангизга қарши гуноҳ қилдингизлар, Унинг айтганини қилмадингизлар. Шу сабабдан бундай кулфат бошингизга тушди. Ҳозир мен қўлингдаги кишанларни ечаман, сени озод қиламан. Агар мен билан Бобилга бормоқчи бўлсанг, марҳамат, сенга яхши қарайман. Борди–ю, Бобилга боришни истамасанг, ихтиёринг ўзингда. Мана, бутун юрт сенинг рўпарангда турибди, хоҳлаган ерингга боравер. Бу юртда қоладиган бўлсанг, Охихам ўғли Гадалиёнинг олдига бор. Бобил шоҳи Гадалиёни Яҳудо шаҳарларига ҳоким қилиб тайинлади. Гадалиё Шофон деган одамнинг неварасидир. Сен унинг ёнида қолиб, халқинг орасида яшашинг мумкин ёки хоҳлаган жойингга боришинг мумкин.” Қўриқчилар сардори Еремиёга егулик билан совға бериб, уни озод қилди. Еремиё Миспах шаҳрига — Охихам ўғли Гадалиёнинг олдига бориб, юртда қолган одамлар орасида ўрнашди.
Выбор основного перевода