Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Оёғингиз теккан ҳар қандай ер сизники бўлади. Чегарангиз жанубдаги саҳродан то шимолдаги Лубнонгача, шарқдаги Фурот дарёсидан то ғарбдаги Ўрта ер денгизигача чўзилади. Жанубдаги саҳродан шимолдаги Лубнонгача, шарқдаги буюк Фурот дарёсидан ғарбдаги Ўрта ер денгизигача бўлган жойлар, Хет халқининг ҳамма ерлари сизнинг юртингиз бўлади. Сулаймон Фурот дарёсидан Филистлар ерига ва Миср чегараларига қадар бўлган ҳамма ўлкаларда шоҳлик қиларди. Бу ўлкалардаги халқлар Сулаймонга ўлпон тўлаб, умр бўйи унга тобе бўлдилар. Ёҳушафат ниҳоятда бой бўлиб, обрўси ошиб кетди. У ўғлига Исроил шоҳи Ахабнинг қизини олиб бериб, Ахаб билан алоқасини мустаҳкамлади. Биз яна сизларни хабардор қиламизки, руҳонийлардан, левилардан, қўшиқчилардан, Маъбад дарвозабонларидан, Маъбад хизматкорларидан, Худонинг уйидаги бошқа хизматкорлардан ўлпон, солиқ ёки хирож олиш ман этилади. У бир денгиздан иккинчисига қадар, Фурот дарёсидан тортиб, Ер юзининг тўрт томонига ҳукмронлик қилади.
Выбор основного перевода