Ўша кунларда — Мардохай саройда ўз вазифасини бажараётганда, шоҳнинг Бихтан ва Тараш деган иккита дарвозабони қутуриб, шоҳ Ахашверашнинг жонига суиқасд қилишни режалаштирдилар.
Мардохай бу фитнани билиб қолиб, малика Эстерни огоҳлантирди. Эстер эса фитна тўғрисидаги хабарни Мардохай номидан шоҳга етказди.