Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Довуд эса йиғлай–йиғлай Зайтун тоғига кўтарила бошлади. У қайғу–аламлардан бошини ўраб олган, ялангоёқ, ёнидаги ҳамма одамлар ҳам бошларини ўраган, йиғлаганларича тоққа чиқишарди. Йўаб шоҳ турган уйга кириб, унга шундай деди: — Бугун сизнинг жонингизни, ўғилларингиз, қизларингиз, хотинларингиз, канизакларингизнинг жонларини қутқарган одамларингизнинг ҳаммасини хижолатга қўйдингиз. Олий руҳоний Озариё билан бошқа руҳонийлар шоҳ пешанасидаги қўрқинчли яраларни кўришгач, шоҳни ташқарига олиб чиқишга шошилдилар. Шоҳнинг ўзи ҳам ташқарига отланди, чунки Эгамиз уни жазолаган эди. Шоҳ боғдан саройнинг зиёфат бўлаётган хонасига қайтганда, Хомон Эстер ёнбошлаб ўтирадиган ўриндиққа маҳкам ёпишиб ётган эди. Шоҳ бу аҳволни кўрди–ю: — Оҳ–ҳо, мен уйда эканимда маликанинг номусига тегмоқчи бўлдингми? — деб бақирди. Шоҳ гапини тугатар–тугатмас, Хомоннинг юзини ёпдилар.
Выбор основного перевода