Шу кеча шоҳнинг уйқуси қочди. Шоҳ: — “Кундалик хотиралар китоби”ни олиб келинглар! — деб буюрди. Китобни унга ўқиб беришди.
Хотира китобидаги шоҳ Ахашверашнинг дарвозабонлари Бихтан ва Тараш шоҳнинг жонига қасд қилишни режалаштирганлари, буни Мардохай билиб қолиб шоҳга етказгани тўғрисида ёзилган воқеага етиб келишди.