Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Эстер Мардохайнинг буйруғига итоат этиб, уруғ–аймоғи ва халқи тўғрисида ҳали гапирмаган эди. Эстер Мардохайнинг тарбиясида бўлган пайтда унга қандай итоат қилган бўлса, ҳозир ҳам шундай итоат этарди. Улар иккинчи куни ҳам шаробхўрлик қилишаётганда, шоҳ Эстерга яна айтди: — Қандай истагинг бор, малика Эстер? Истагинг қондирилади. Қандай илтимосинг бор, маликам? Ярим шоҳликни сўрасанг ҳам, берилади. Шундан кейин малика Эстер гапирди: — Шоҳ ҳазратлари! Агар ўзлари мендан мамнун бўлсалар, агар шоҳим маъқул кўрсалар, истагим шуки, жонимни сақлаб қолсинлар, тилагим шуки, менинг халқим жонига раҳм қилсинлар! Мен ва менинг халқим ер юзидан йўқ қилиниш учун, ўлдирилиш ва қирилиш учун сотилганмиз. Агар биз қул ва чўри қилиб сотилганимизда эди, овозимни чиқармасдим. Ўша душманнинг қилмиши учун шоҳимизни безовта қилиш арзимас иш бўларди.
Выбор основного перевода