Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Бу воқеа текширилгач, тўғри деб топилди ва иккала хизматкор дорга осилди. Бу воқеа шоҳнинг “Кундалик хотиралар китоби”га ёзиб қўйилди. Шу кеча шоҳнинг уйқуси қочди. Шоҳ: — “Кундалик хотиралар китоби”ни олиб келинглар! — деб буюрди. Китобни унга ўқиб беришди. Мардохай кўк ва оқ рангли шоҳона либосларга бурканиб, катта олтин тожни кийиб, сафсар рангли зиғир ридога ўраниб, шоҳ ҳузуридан чиқди. Шушанда хурсандчилик, шоду хуррамлик ҳукм сурарди. Вилоятлардаги ҳамма беклар, ноиблар, ҳокимлар ва шоҳнинг аъёнлари Мардохайдан қўрққанлари учун яҳудийларни қўллаб–қувватладилар. Мардохай саройнинг юксак мартабали одами бўлиб, у тобора кучайиб борар, унинг шуҳрати бутун вилоятларга ёйиларди.
Выбор основного перевода