Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Бунинг устига, эй Эгам Раббий, Сен келажак замонда юз берадиган воқеалардан хабар бериб, бу қулингнинг хонадони учун кўп ваъда бердинг. Сенинг бу ваъдаларинг жамики инсонларга тегишли бўлсин, эй Эгам Раббий! Кейин Сулаймон ва у билан бирга катта жамоа — Лево–Хоматдан тортиб Миср чегарасидаги ирмоққа қадар ерларда яшайдиган бутун Исроил халқи Эгамиз Худо олдида Чайла байрамини нишонлашди. Байрам ўн тўрт кун давом этди. Улар етти кун қурбонгоҳнинг Худога бағишланишини нишонлашди, етти кун Чайла байрамини қилишди. Шоҳ ғазаб билан дастурхондан турди–ю, сарой боғига қараб кетди. Хомон эса малика Эстердан “Жонимни қутқаргин”, деб ёлвориш учун қолди, чунки шоҳдан ўзига нисбатан ёвуз қисмат тайин этилганини у билиб турарди. Шоҳ боғдан саройнинг зиёфат бўлаётган хонасига қайтганда, Хомон Эстер ёнбошлаб ўтирадиган ўриндиққа маҳкам ёпишиб ётган эди. Шоҳ бу аҳволни кўрди–ю: — Оҳ–ҳо, мен уйда эканимда маликанинг номусига тегмоқчи бўлдингми? — деб бақирди. Шоҳ гапини тугатар–тугатмас, Хомоннинг юзини ёпдилар.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Выбор основного перевода