Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Маст, вақти чоғ бўлган одамлар: “Шимшўнни келтиринглар, биз учун бир ўйнаб берсин!” деб бақира бошладилар. Шимшўнни зиндондан келтиришди, одамлар уни томоша қилсин деб, устунлар ўртасига турғизиб қўйишди. Обигайл Наволнинг ёнига қайтиб келди. Навол уйида шоҳона зиёфат уюштирган, маст, жуда вақти чоғ эди. Обигайл эса эрталабгача унга бир оғиз гап айтмади. Абсалом хизматкорларига шундай буйруқ берган эди: — Қараб туринглар, Омнўн шароб ичиб, сархуш бўлишини кутинглар. Сизларга “Омнўнни уринг”, деб айтишим биланоқ, уни ўлдирасизлар. Қўрқманглар, сизларга мен буйруқ беряпман. Дадил, мард бўлинглар! Сенинг пушти камарингдан бино бўлган ўғилларингдан баъзилари ҳам олиб кетилади, улар Бобил шоҳининг саройида бичилган қуллар бўлиб хизмат қилади.” Ўша кунларда — Мардохай саройда ўз вазифасини бажараётганда, шоҳнинг Бихтан ва Тараш деган иккита дарвозабони қутуриб, шоҳ Ахашверашнинг жонига суиқасд қилишни режалаштирдилар. Хотира китобидаги шоҳ Ахашверашнинг дарвозабонлари Бихтан ва Тараш шоҳнинг жонига қасд қилишни режалаштирганлари, буни Мардохай билиб қолиб шоҳга етказгани тўғрисида ёзилган воқеага етиб келишди. Шоҳнинг мулозимларидан бири Харбона айтиб қолди: — Ҳа, айтгандай, Хомон уйининг олдига эллик тирсакли дор тайёрлаб қўйган. Бу дорга Мардохайни осмоқчи. Мардохай эса шоҳимизни огоҳлантириб унинг ҳаётини сақлаб қолган. — Ўша дорга Хомоннинг ўзини осинглар! — деб фармон берди шоҳ. У саройнинг бош мулозими Ашнапазга шундай буйруқ берган эди: “Исроил халқидан олинган асирлардан шоҳ ва зодагонларнинг оилаларига мансуб бўлган
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Выбор основного перевода