Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, имонлилар орасида бу шогирд ўлмайди деган гап–сўз тарқалиб кетди. Ҳолбуки, Исо уни ўлмайди, демаганди. У фақат: “Агар Мен келгунимгача унинг тирик қолишини истасам, бундан сенга нима?!” — деб айтган эди. Бир куни 120 нафар имонли биродар йиғилган эди. Бутрус улар олдида туриб, шундай деди: Муқаддас Руҳ Стефанга кўп донолик берди, шунинг учун улар Стефаннинг гапларини инкор қила олмадилар. — Бизни Рим юзбошиси Корнилий жўнатди, — деб жавоб берди улар. — У солиҳ, Худодан қўрқадиган одам, бутун яҳудий халқи орасида катта обрўга эга. Худонинг фариштаси унга: “Бутрусни уйингга таклиф қил, унинг айтганларини эшитгин”, деб айтибди. Листра ва Икониядаги имонлилар Тимўтий тўғрисида яхши гаплар айтишарди. Ўша шаҳарда Ханониё деган бир тақводор, қонунга итоат этадиган одам бор эди. У ўша шаҳардаги ҳамма яҳудийлар орасида катта обрўга эга эди. У жамоатга қарашли бўлмаган одамлар орасида ҳам ҳурмат–эътиборга эга бўлсин. Шунда у маломатга қолмайди, шайтоннинг тузоғига тушмайди. Имонлилар жамоатининг хизматчилари ҳам ҳурматга сазовор, самимий инсонлар бўлишлари лозим. Улар майхўр ёки молпараст бўлмасинлар. Демитрус ҳақида эса ҳамма яхши гапирмоқда, унинг ҳаётида ва таълимотида акс этган ҳақиқатнинг ўзи ҳам у томондадир. Биз ҳам у ҳақда яхши фикрдамиз, гапимиз тўғри эканлигини ўзинг биласан.
Выбор основного перевода