Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бош руҳонийлар ва Олий кенгашнинг барча аъзолари Исони ўлимга маҳкум қилиш учун Унга қарши сохта далиллар излар эдилар. Анча гувоҳлар чиққан бўлса–да, етарлича айбловчи далиллар топилмади. Ниҳоят, икки сохта гувоҳ сўзга чиқиб, шундай айтишди: — Бу Одам: “Мен Худонинг Маъбадини бузиб, уч кунда уни тиклай оламан”, деган. Олий руҳоний ўрнидан туриб, Исога: — Индамай тураверасанми?! Уларнинг Сенга қўйган айбларига жавоб қайтармайсанми?! — деди. Исо эса индамади. Олий руҳоний Унга деди: — Барҳаёт Худо ҳақи қасам ичиб, айт: Худонинг Ўғли — Масиҳ Сенмисан? Исо унга: — Гапингиз тўғри, — деди. — Бундан буён сизлар Инсон Ўғлини Қодир Худонинг ўнг томонида ўтирганини ва осмон булутларида келаётганини кўрасизлар. Шунда олий руҳоний ўз кийимларини йиртиб деди: — У куфрлик қиляпти–ку! Бизларга бошқа гувоҳларнинг нима кераги бор?! Унинг куфрлик қилганини ҳозиргина ўзларингиз эшитдингизлар. Сизларнинг қарорингиз қандай? — У ўлимга лойиқ! — деб жавоб берди улар. Бош руҳонийлар ва Олий кенгашнинг барча аъзолари Исони ўлимга маҳкум қилиш учун Унга қарши гувоҳ излар эдилар, лекин тополмасдилар. Кўп одамлар Унга қарши сохта гувоҳлик бераётган бўлсалар–да, аммо берган гувоҳликлари бир–бирига мос келмас эди. Сохта гувоҳлардан баъзилари сўзга чиқиб шундай дер эдилар: — У: “Инсон қўли билан қурилган бу Маъбадни Мен бузиб ташлайман–у, уч кунда инсон қўлларисиз, бошқа бир Маъбадни тиклайман”, — деганини эшитган эдик.
Выбор основного перевода