Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо Худо Уни тирилтириб, ўлим азобларидан озод қилди. Ўлим ўз кучи билан Исони ушлаб туришга қодир эмасди. Ана шу Исони Худо тирилтирди, бунга ҳаммамиз гувоҳмиз. сизлар, эй Исроил халқи, ҳаммаларингиз шуни билиб қўйингларки, мана бу одам Носиралик Исо Масиҳ номи билан тамомила соғайиб, олдингизда турибди. Исони сизлар хочга михлаган эдингизлар, Худо эса Уни ўликдан тирилтирди. Худо Исони юксалтириб, Ўзининг ўнг томонига ўтқазди. Исроил халқи тавба қилсин, уларнинг гуноҳлари кечирилсин деб, Худо Исони Сарвар ва Нажоткор қилиб тайинлади. Худо ҳамма нарсани яратган ва ҳамма нарса Унинг улуғворлиги учун мавжуддир. У кўп инсонларни Ўз улуғворлигидан баҳраманд қилиш учун нажотга эриштирмоқчи бўлди. Исо одамларни нажотга бошлаб борсин деб, Худо Уни азоб–уқубатлар орқали баркамол Сардор қилиб тайёрлади.
Выбор основного перевода