Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Рим амалдорлари мени уч марта калтаклатдилар. Бир марта тошбўрон бўлдим, уч марта кемада ҳалокатга учрадим, бир кечаю кундузни денгиз бағрида ўтказдим. Кўп марта узоқ сафарларда бўлдим. Дарёларда таҳликада қолдим. Қароқчилар ҳужумидан ҳаётим таҳликада қолди. Ўз қондошлариму ғайрияҳудийлар туфайли таҳлика остида қолдим. Шаҳарда таҳлика, саҳрода таҳлика, денгизда таҳлика, сохта биродарлар орасида таҳлика! Қуйидагилар сизлар учун доимий қонун–қоида бўлсин: еттинчи ойнинг ўнинчи кунида рўза тутинглар, ҳеч қандай иш қилманглар. Бу қонун–қоида Исроил халқига ва орангиздаги мусофирларга бирдай тааллуқлидир. “Еттинчи ойнинг ўнинчи кунида эса Покланиш кунини нишонланглар. Ўша куни муқаддас йиғин бўлсин. Рўза тутиб, Менга қурбонлик келтириб, оловда куйдиринглар. Ўша куни ҳеч қандай иш қилманглар, чунки бу куни олий руҳоний Эгангиз Худо ҳузурида сизларни гуноҳларингиздан поклайди. Ўша куни рўза тутмаган одам халқ орасидан йўқ қилинсин.
Выбор основного перевода