Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кулфатда қолганларида Эгамизга нола қилдилар, Эгамиз уларни азоб–уқубатлардан қутқарди. Тўлқинлар жим бўлганидан улар севинди, Истаган бандаргоҳга уларни келтириб қўйди. Энди сизларга маслаҳатим шу: дадил бўлинглар! Орамиздан ҳеч ким нобуд бўлмайди, фақат кемадан маҳрум бўламиз, холос. Мен мансуб бўлган ва мен сажда қиладиган Худойим ўтган куни олдимга Ўз фариштасини юборди. Фаришта менга шундай деди: “Қўрқма, Павлус, сен Қайсар ҳузурида бўлишинг керак. Сен билан бирга кемада сузиб кетаётганларга Худо ҳаёт бағишлади.” Шунинг учун, дўстлар, дадил бўлинглар, чунки Худога ишонаман: ҳаммаси менга айтилганидай бўлади. Эй биродарлар, биз шуни истар эдикки, сизлар Асия вилоятидаги биз чеккан азоблардан бехабар қолманглар. Биз ҳаддан ташқари, чидаб бўлмас даражада азоб–уқубат тортдик, ҳатто тирик қолишдан ҳам умидимизни узган эдик. Ҳақиқатан ҳам Худо бизни шундай оғир ўлим таҳликасидан қутқарди ва яна қутқаради ҳам. Ҳа, Худо бизни яна қутқаради, деб Ундан қаттиқ умид қиламиз.
Выбор основного перевода