Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳа, Инсон Ўғли У ҳақда ёзилгандай жон беради. Аммо Инсон Ўғлига хиёнат қилган одамнинг ҳолига вой! Унинг туғилганидан кўра, туғилмагани яхшироқ эди. Ғайрияҳудийларга аён бўладиган нурдир У, Халқинг Исроилнинг шуҳратидир У.” Ваҳоланки, Масиҳ ҳақиқатан ҳам тирилди! У биринчи бўлиб тирилди, шу тариқа ўликдан тириладиганларнинг орасида ҳосилнинг илк самарасидай бўлди. Масиҳ жамоатнинг бошидир, Жамоат Масиҳнинг танасидир. Ҳамма нарсанинг ибтидоси Масиҳдир, У ҳаммадан устун бўлиши учун Биринчи бўлиб ўликдан тирилтирилган. Асия вилоятидаги имонлиларнинг еттита жамоатига Юҳаннодан салом! Азалдан бор бўлган, ҳозир ҳам бор, келажакда ҳам бор бўладиган Худодан, Унинг тахти олдида турган етти руҳдан, шунингдек, ўликлар ичидан биринчи бўлиб тирилган, ер юзи шоҳларининг Ҳукмдори бўлган ишончли шоҳид — Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин. Исо Масиҳ бизни севади. У Ўз қонини тўкиб, бизни гуноҳларимиздан халос этди.
Выбор основного перевода