Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда Пилат бош руҳонийларга ва оломонга: — Мен бу Одамни айблашга ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман, — деди. уларга деди: — Сизлар бу Одамни халқни йўлдан оздиришда айблаб, олдимга олиб келдингизлар. Мен Уни сизларнинг олдингизда текшириб кўрдим. Аммо сизлар Унга қўйган айблардан биронтасини мен топмадим. Пилат учинчи марта уларга айтди: — Нимага? У нима ёмонлик қилди, ахир?! Мен Унда ўлимга лойиқ бирор айб топганим йўқ. Шундай экан, мен Уни калтаклаб, озод қилиб юбораман! — Ҳақиқат ўзи нима? — деб сўради Пилат. Шундай деди–ю, яна ташқарига, яҳудийларнинг олдига чиқди. — Мен Ундан ҳеч қандай айб топмадим, — деди уларга. Пилат яна ташқарига чиқиб, яҳудийларга хитоб қилди: — Мана, Уни олдингизга чиқаряпман, билиб қўйинглар, мен Ундан ҳеч қандай айб тополмадим! Бош руҳонийлар ва Маъбад миршаблари Исони кўриб, бақиришди: — Хочга михлансин! Хочга михлансин! — Уни сизлар олиб хочга михланглар! Мен Ундан ҳеч қандай айб тополмадим, — деди Пилат уларга. Агар Худодан бўлса, сизлар уларни мағлуб қила олмайсизлар. Яна ўзларингиз Худога қарши жанг қилаётган бўлиб қолманглар. Мен ерга йиқилдим. Шу пайт: «Шоул! Шоул! Нега сен Мени қувғин қиляпсан?» деган бир овозни эшитдим. Мен Қуддусга қайтиб келганимдан кейин, Маъбадда ибодат қилаётганимда, менга бир ваҳий келди. Мен Раббим Исони кўрдим, У шундай деди: «Тез бўл, Қуддусдан зудлик билан кет! Бу ердаги одамлар Мен тўғримда берган гувоҳлигингни қабул қилмайдилар.» Аммо менинг назаримда бу одам ўлимга лойиқ бирон иш қилмаган. У император жаноби олийларининг ҳукмини талаб қилгани учун, уни Римга юборишга қарор қилдим. Улар кетаётиб, бир–бирларига: “Бу одам ўлимга ёки зиндонга ташланишга лойиқ бирон иш қилмаган”, деб айтдилар.
Выбор основного перевода