Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Беш кун ўтгач, олий руҳоний Ханониё бир неча йўлбошчилар ва Тертуллус деган бир ҳуқуқшунос билан бирга Қайсарияга келди. Улар Павлусга қарши арзларини ҳокимга баён қилмоқчи бўлдилар. “Жаноби олийлари! Сизнинг доно раҳбарлигингиз остида биз анчадан буён тинч–хотиржам яшаяпмиз, узоқни кўра билишингиз шарофати билан халқимиз учун ислоҳотлар амалга оширилди. Биз буни ҳамма жойда ва ҳар доим эътироф этамиз, сиздан чуқур миннатдормиз. Ҳоким, гапир, деб Павлусга ишора қилгандан кейин, у шундай жавоб берди: “Биламан, сиз анча йилдан бери бу халқ устидан ҳукмрон бўлиб келасиз. Шунинг учун ўзимни сизнинг ҳузурингизда ҳимоя қилаётганимдан хурсандман. Улар бир неча кун шу ерда турдилар. Павлуснинг аҳволини Фестус шоҳга тушунтирди: — Бу ерда бир одам бор, Феликс уни қамоқда қолдирган эди.
Выбор основного перевода