Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Павлус билан Силас Дарба ва Листра шаҳарларига борди. Листрада Исонинг Тимўтий исмли шогирди яшарди. Унинг онаси имонга келган яҳудий бўлиб, отаси юнон эди. Қоронғи тушгач, имонлилар Павлус билан Силасни Верия шаҳрига жўнатдилар. Улар шаҳарга келиб, яҳудийлар синагогасига кирдилар. Шаҳарда тўс–тўполон бошланди. Халқ иккита Македонияликни — Гаюс билан Аристархусни тутиб олиб, театр томонга шошилдилар. Иккалови Павлусга йўлда ҳамроҳ бўлиб келаётган эдилар. Ҳаммамиз Адрамиттион шаҳридан келган кемага ўтирдик. Кема Асия вилоятининг бандаргоҳларига энди жўнамоқчи бўлиб турган экан. Биз йўлга тушдик. Салоникадан келган Македониялик Аристархус деган одам бизга ҳамроҳ бўлди. Менинг ҳамкорим Тимўтий ҳамда қондошларим Лукиёс, Ясон ва Сосипатрус сизларга салом йўллаяптилар. Тихикус сизларга менинг ҳол–аҳволимни, нималар қилаётганимни айтиб беради. У суюкли биродаримиз, Раббимиз Исонинг содиқ хизматкоридир. Мен ҳақимдаги барча янгиликларни Раббимиз Исонинг содиқ хизматкори, ҳамкорим ва суюкли биродарим Тихикус сизларга айтиб беради. Сизларга далда бериб, ҳол–аҳволимизни сизларга билдирсин деб, мен уни сизларнинг олдингизга жўнатяпман. Мен Тихикусни Эфес шаҳрига юбордим. Эрастус Коринф шаҳрида қолди. Трофимус эса касал бўлгани учун, уни Милейтус шаҳрида қолдирдим. Артемас ёки Тихикусни сенинг ёнингга юборганимдан кейин, Никополис шаҳрига, менинг олдимга тезроқ келишга ҳаракат қил. Чунки мен қишни шу ерда ўтказишга қарор қилдим.
Выбор основного перевода