Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Илёс боланинг устига уч марта чўзилиб, кейин Эгамизга яна хитоб қилди: — Эй Эгам Худо! Илтижо қиламан, бу болага қайтадан жон ато эт! Эгамиз Илёснинг илтижосини эшитди. У болага қайтадан жон ато этиб, тирилтирди. Сўнг боланинг устига чўзилиб ётди. У оғзини боланинг оғзига, кўзларини кўзларига, кафтини кафтига қўйди, боланинг устида чўзилиб ётганда, боланинг танаси исиди. Сўнгра у ўрнидан туриб болохонанинг у ёғидан бу ёғига юрди. Кейин яна қайтиб келиб, боланинг устига чўзилди. Бола етти марта аксириб, кўзларини очди. Исо синагога бошлиғининг уйига етиб борганда, най чалувчиларни ва дод–фарёд қилаётган оломонни кўрди. Исо: — Ҳаммаларингиз чиқинглар! — деб буюрди. — Қизча ўлмаган, у ухлаб ётибди. Одамлар Исонинг устидан кулишди. Исо эса қизчанинг қўлидан ушлаб: — Қизалоқ, тур ўрнингдан! — деди. Қизчага жон кирди. У шу заҳоти ўрнидан турди. Исо: “Қизчага овқат беринглар”, — деб буюрди. Бутрус уларни ташқарига чиқариб юборди. Шундан кейин у тиз чўкиб, ибодат қилди–да, жасадга ўгирилиб: “Тавита, тур ўрнингдан!” деди. Шунда Тавита кўзларини очди, Бутрусни кўриб, қаддини ростлаб ўтирди. Бутрус қўлини Тавитага узатиб, ўрнидан туришига ёрдамлашди. Кейин Худонинг азизларини ва беваларни чақириб, тирилган аёлни кўрсатди.
Выбор основного перевода