Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исо шундай деганда, Муқаддас Руҳни назарда тутган эди. Унга ишонганлар Руҳни қабул қилиб олишлари керак эди. Лекин Руҳ ҳануз берилмаган эди, чунки Исо ҳали улуғланмаган эди. Отам Менинг номимдан юборадиган Ҳомий, яъни Муқаддас Руҳ сизларга ҳаммасини ўргатади. Мен сизларга айтган ҳамма сўзларимни У ёдингизга солади. Мен сизларга Отамдан юборадиган Ҳомий, яъни Отамдан чиқадиган Ҳақиқат Руҳи келганда Мен тўғримда гувоҳлик беради. Исо Ўз ҳаворийлари билан дастурхон атрофида ўтирар экан, уларга шундай амр берди: “Қуддусдан кетиб қолманглар, осмондаги Отамнинг берган ваъдаси бажо бўлишини кутинглар. Бу ваъда ҳақида олдин ҳам сизларга айтган эдим. Худо Исони юксалтириб, Ўзининг ўнг томонига ўтқазди. Исроил халқи тавба қилсин, уларнинг гуноҳлари кечирилсин деб, Худо Исони Сарвар ва Нажоткор қилиб тайинлади. Аммо Муқаддас Руҳга тўлган Стефан осмонга тикилиб, Худонинг улуғворлигини кўрди. Исо Худонинг ўнг томонида турар эди. “Қаранглар! — деди Стефан. — Мен осмон очилганини кўряпман. Инсон Ўғли Худонинг Ўнг томонида турибди!” Худо ғайрияҳудийларга ҳам Муқаддас Руҳни инъом қилиб берганини Бутрус билан бирга келган яҳудий имонлилар кўриб ҳайратда қолдилар.
Выбор основного перевода