Сен оламдан ўтиб, ота–боболаринг ёнига дафн қилинганингдан кейин ҳам, Мен ўғилларингдан бирини, пушти камарингдан бино бўлган фарзандингни шоҳ қилиб, унинг шоҳлигини мустаҳкамлайман.
Менга атаб уйни у қуради. Мен эса унинг шоҳлик тахтини то абад мустаҳкам қиламан.
Сен шундай дединг: “Ўзим танлаганим билан аҳд қилганман. Ҳа, қулим Довудга қасамёд қилганман:
«Сенинг наслингни то абад мустаҳкам қиламан, Тахтингни бутун авлодлар оша ўрнатаман.»”
Эй Эгам, Сен Довудга онт ичган эдинг, Сен шу онтингдан асло қайтмай дейсан: “Ўзингдан бино бўлган ўғилларингдан Бирини сенинг тахтингга ўтқазаман.
Бу Хушхабар Худонинг Ўғли ҳақидадир. У жисман Довуд зурриётидан келиб чиққан эди.