Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлдилар, Муқаддас Руҳ берган қобилиятга кўра, улар бошқа тилларда гапира бошладилар. Павлус улардан: — Имонга келганларингизда, Муқаддас Руҳни қабул қилдингизларми? — деб сўради. Улар: — Йўқ, биз Муқаддас Руҳ борлигини ҳатто эшитмаганмиз, — деб жавоб бердилар. — Ундай бўлса, қай асосда сувга чўмдирилдингизлар? — деб сўради Павлус. — Яҳёнинг таълимотига кўра, сувга чўмдирилдик, — деб жавоб берди улар. Шунда Павлус деди: — Яҳё тавба қилганларни сувга чўмдирар эди. У Исроил халқига, мендан кейин келаётганга, яъни Исога, имон келтиринглар, деган эди. Улар бу гапни эшитиб, Раббимиз Исонинг номидан сувга чўмдирилдилар. Павлус уларга қўлини қўйган эди, Муқаддас Руҳ уларни қамраб олди. Улар бошқа тилларда гапира бошладилар ва Худо аён қилган сўзларни айтдилар. Ғайратингиз сусаймасин, бутун қалбингиз билан Раббимиз Исога хизмат қилинг. сенинг ишларингни биламан, сен на совуқ ва на иссиқсан. Эҳ, қанийди, ё совуқ, ё иссиқ бўлсанг!
Выбор основного перевода