Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аполлос Коринфда экан, Павлус қирлар бўйлаб йўл юриб, Эфес шаҳрига келди. Бу ерда у Исога имон қўйган бир нечта одамни учратди. Мен қуйидагиларни назарда тутяпман: орангизда баъзилар: “Мен Павлуснинг шогирдиман”, яна баъзилар эса: “Мен Аполлоснинг шогирдиман”, яна бошқалар: “Мен Бутруснинг шогирдиман”, яна бир хил одамлар: “Мен Масиҳнинг шогирдиман”, деб айтаётган эмиш. Ахир, Павлус ким? Аполлос ким? Улар Худонинг хизматкорларидир, улар орқали сизлар имонга келгансизлар. Ҳар биримиз Эгамиз берган вазифани бажарамиз. Мен уруғ экдим, Аполлос суғорди, лекин Худо парваришлаб, ўстирди. Эй биродарлар, мен ўзимни ва Аполлосни мисол қилиб келтирдим, токи сизлар Муқаддас битикларда ёзилганларга биноан яшашни биздан ўрганинглар. Бир устозни бошқасидан устун қўйманг. Қўлингиздан келганча қонуншунос Зинас ва Аполлосга ёрдам қилинглар, сафарга чиқишлари учун керакли ҳамма нарсани уларга бекаму кўст қилиб етказиб беринглар.
Выбор основного перевода