Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз ер юзидаги ҳаммани кузатиб туради, Унга содиқ бўлганларга У куч–қудрат беради. Сен ақлсизларча иш тутдинг. Бундан буён сенинг бошинг урушдан чиқмайди. Эгамиздан қўрққанларнинг атрофида Эгамизнинг фариштаси қароргоҳ қуриб, Уларга нажот бахш этади. Навухадназар деди: “Шадрах, Мешах ва Абеднахунинг Худосига ҳамду санолар бўлсин! У Ўз фариштасини юбориб, Ўзига инонган қулларини халос қилди. Улар ўз Худосидан бошқа бўлган худоларга сиғинишдан кўра, ўлимни раво кўрдилар, шу боис шоҳнинг амрига ҳам бўйсунмадилар. — Худойимнинг назарида бегуноҳ бўлганим учун У фариштасини юбориб, шерларнинг оғизларини беркитиб қўйди ва шерлар менга ҳеч қандай зарар етказмадилар. Сизнинг олдингизда ҳам, эй шоҳ ҳазратлари, мен бирон–бир айбли иш қилган эмасман. Ниҳоят йигит ақлини йиғиб олиб, ўзига ўзи дебди: — Отамнинг қанчадан–қанча ёлланма ишчиларининг нони ошиб–тошиб ётибди, мен эса бу ерда очликдан ўляпман. Ҳақиқатан ҳам Худо бизни шундай оғир ўлим таҳликасидан қутқарди ва яна қутқаради ҳам. Ҳа, Худо бизни яна қутқаради, деб Ундан қаттиқ умид қиламиз. Бу мисоллар қуйидагиларни англатади: Эгамиз тақводорларни кулфатлардан қутқара олади, бетавфиқларни эса қиёмат кунидаги азоблар учун сақлайди. Ахир, фаришталар бор–йўғи хизматчи руҳлардир! Худо уларни абадий ҳаётдан баҳраманд бўладиган одамларга хизмат қилиш учун юборган.
Выбор основного перевода